“ЯНГИ ЖИЗЗАХ” – БУ ШУНЧАКИ ҚУРИЛИШ МАЙДОНИ ЭМАС

Жорий йилнинг 2 декабрь куни давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташриф буюриб, вилоят марказини М-39 халқаро автомобиль йўли билан боғловчи янги йўл ўтказгич ва автомобиль йўли қурилиши ҳамда шаҳарни ривожлантириш бўйича реновация лойиҳалари тақдимоти билан танишиб, бу бўйича бир қатор топшириқлар берди. Қурилиш ва инфратузилма масалалари муҳокама қилиниб, ижтимоий хизматлар, меҳнат бозори ва инфратузилмани марказдан узоқ маҳаллалар аҳолисига яқинлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги кунда юқоридаги топшириқлар ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги “2026-2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-35-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорнинг тегишли бандларига асосан қилинадиган ишлар юзасидан чора-тадбир режалари белгилаб олинди ва қурилиш комплексига оид лойиҳалар ишлаб чиқилди.  Лойиҳанинг энг диққатга сазовор нуқтаси — Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани туташган ҳудудда барпо этиладиган «Янги Жиззах» шаҳарчасидир. 40 гектар майдонни эгаллайдиган ушбу мажмуа нафақат турар жой муаммосини ҳал қилади, балки вилоят марказини йирик агломерацияга айлантиришнинг дебочаси бўлади.

–Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани оралиғидаги бўш ер майдонида 50 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Бу 1200 та хонадон деганидир,– дейди вилоят бош архитектори Воҳиджон Мирзаев. – Мазкур кўп қаватли уй-жойлар тўлиқ фойдаланишга топширилгандан сўнг 5 мингга яқин вилоят аҳолиси қулай шарт-шароитларга эга уй-жойлар билан таъминланади. Шунингдек, янги массивда 1680 ўринли мактаб, 200 қатновли поликлиника, давлат хусусий шерикчилик асосида 280 ўринли МТТ биноси, уйларнинг биринчи қаватларида ДХШ асосида МФЙ ва ИИБ биноси қад ростлайди. Бироқ, «Янги Жиззах» лойиҳаси шунчаки бинолар тўплами эмас. Янги қарорга кўра, бу ҳудуд вилоятнинг маъмурий ва маданий марказини кенгайтиришга хизмат қилади. Бу ерда 21 та давлат идоралари учун ягона маъмурий бино қад ростлаши, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш билан бирга, аҳолининг идоралараро сарсон бўлишига чек қўйилади. Энг муҳими, шаҳар ва туманни боғловчи 10 километрлик айланма йўл ҳамда ягона жамоат транспорти тизими Жиззахни замонавий логистика тизимига эга агломерацияга айлантиради.

Дарҳақиқат, Жиззах агломерациясининг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг урбанизация сиёсатида муҳим бурилиш нуқтасидир. Тошкент ва Андижон тажрибасидан сўнг, Жиззахда ҳам «янги шаҳар» концепциясининг қўлланилиши ҳудуднинг демографик босимини тўғри тақсимлашга имкон беради.

Қарорда белгиланган яна бир лойиҳа–бу Зомин ва Бахмал туманларини боғловчи умумий фойдаланишдаги “D-052” Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол автомобиль йўлининг 24-182 км қисмини реконструкция қилишдир. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида замонавий талабларга жавоб берадиган кенгайтирилган йўл инфратузилмаси орқали транспорт оқимини барқарор ва тез ўтказишга эришилади. Шунингдек, транспорт воситаларини М-39 халқаро автомобиль йўлига чиқишини таъминлайди, йўл бўйи инфратузилмасини ривожланиши ҳисобига Даштобод, Зомин, Бахмал ва Ғаллаорол туманларида истиқомат қилувчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати яхшиланишига, туманларда тиббий, таълимий, саноат ва туризм объектларига қулай логистика яратиш ҳамда тадбиркорликни кучайтиришга хизмат қилади. Бундан ташқари Зомин миллий боғи, Бахмал тоғ ҳудудлари ва қатор экотуризм объектларига саёҳат қилиш имкониятларини яхшилаш орқали ташриф буюрувчилар сонини оширади ҳамда йўлнинг хавфсиз ва қулай бўлиши орқали кундалик ҳаракатдаги вақт сарфини қисқартириш, аҳолининг транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яхшиланади.

–Лойиҳа доирасида белгиланган компонентлар бўйича тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Ислом тараққиёт банки томонидан жорий йилнинг январь ойида келишилган,– деди вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Собир Эржигитов. –Унга мувoфиқ, Даштoбoд-Зoмин-Баxмал-Ғаллаoрoл автoмoбиль йўлини рекoнструкция қилиш лoйиҳаси учун 70 млн дoллар ажратилади. Ушбу маблағ банкнинг умумий 192 млн дoлларлик мажбурияти дoирасида тақдим этилмoқда. Лoйиҳа дoирасида Жиззаx вилoятидаги 143 км ҳудудий автoмoбиль йўли, шунингдек, 30 км маҳаллий ва қишлoқ йўллари таъмирланади. Бу таxминан 200 минг нафар аҳoли учун ҳаракат xавфсизлигини oшириш, транспoрт «тирбандликлари»ни бартараф этиш ва бoзoрлар ҳамда ижтимoий xизматларга чиқиш имкoниятларини яxшилашни кўзда тутади. Янгиланган йўл М-39 xалқарo транспoрт йўлагига чиқишни енгиллаштириб, ҳудуднинг иқтисoдий ва туристик салoҳиятини oшириши кутилмoқда.

Бундан ташқари  лойиҳа доирасида Фориш туманидан ўтувчи “D-048”  “Жиззах шаҳри-Янгиқишлоқ-Қизилча-Қизилқум” автомобиль йўлини 7-114 км ва Шароф Рашидов туманидан ўтувчи “D-051” “Учтепа қ.-Оқтом қ.” автомобил йўлининг 26 км қисмлари қайта қурилади. Лойиҳада замонавий цемент-бетон қопламаси қуриш, йўлнинг техник кўрсаткичларини яхшилаш ва унинг ўтказиш қувватини ошириш назарда тутилган. Бу эса, ўз навбатида, автотранспорт эксплуатациясини арзонлаштиради, юк ва йўловчи ташиш вақтини қисқартиришга, шунингдек, маҳаллий ва минтақавий ташишлар учун йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга имкон беради.

Шунингдек, қарорда Жиззах шаҳрида тирбандликларни бартараф қилиш, аҳолига янада қулайликлар яратиш учун вилоят марказида айланма йўлларни қуриш ҳам асосий масала этиб белгиланган. Бунда  Жиззах шаҳрининг Ш.Рашидов ва Шифокорлар марказий кўчалари кесишмасидан умумий фойдаланишдаги  D-048 “Жиззах ш.- Боғдон ш.-Қизилча қ.” (87 км.га) автомобиль йўлига чиқиб Фориш тумани марказига борувчи 4 тасмали йўлни қуриш ва қайта қуриш режалаштирилган. Ушбу автомобиль йўли Жиззах шаҳри марказий кўчасидан Ш.Рашидов туман ва Фориш туман йўналишига боғловчи йўл ҳисобланади. Шаҳар марказий кўчалари Навоий, О.Азимов кўчаларида ҳамда Ғаллаорол тумани ва Самарқанд йўналишидаги автомобиль тирбандликларининг олди олинади ҳамда аҳоли вақти тежалади.

Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтувчи D-050 (Мустақиллик кўчаси) ва Жиззах МИЗга ҳамда D-047 автомобиль йўлларини боғловчи 2 тасмали ички йўлни қуриш ҳам қарорнинг асосий бандларига киритилган. Узунлиги 4,8 км.  бўлган автомобиль йўли орқали Жиззах шаҳрига Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик, Пахтакор туманларидан бир суткада кириб келаётган 22 мингдан ортиқ транспорт оқими тартибга келтирилади ҳамда оғир юкли транспорт воситалари ҳаракати чекланади, тирбандликлар бартараф қилинади, ортиқча вақт сарфланиши ва аҳоли эътирозлари қаноатлантирилади. Жиззах шаҳрида тирбандликларни камайтириш мақсадида 10 км айланма йўл қуриш учун республика бюджетидан 60 млрд.сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Президент қарорида  ижтимоий соҳани ривожлантириш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш масалалари алоҳида вазифа сифатида белгилаб берилган. Бу борада Жаҳон банки иштирокида “Қишлоқ  инфратузилмасини ривожлантириш” 2-босқич лойиҳаси доирасида  Шароф Рашидов туманидаги 9 та маҳаллада инфратузилмани яхшилаш учун 8 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши  назарда тутилган. Жумладан, “Бўстон”, “Ёйилма”, “Умар”, “Нурафшон”, “Маданият”, “Янгидиёр”, “Куёвбоши”, “Халқобод”, “Кўрпасой” МФЙ ҳудудида 5 та мактаб, 3 та мактабгача таълим ташкилоти, 2 та тиббиёт муассасаси қурилади. 49 км  ички йўлларни асфалтлаштириш, 36,3 км ичимлик суви  ва 9 та сув иншооти, 4 та кўприк қуриш режалаштирилган. Шунингдек, 39,4 км электр тармоқлари ва 23 та ТП ўрнатиш белгиланган.

Қарор билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 25-бандида 2026-2027 йилларда Жиззах шаҳрида қуввати 30 минг м3 бўлган оқова сув тозалаш иншоотининг қувватини 80 минг м3 га ошириш бўйича ҳам топшириқ берилган. Шунга кўра инвестор Саудия Арабистонининг “Миахона” компанияси томонидан оқова сув тозалаш иншоотининг қувватини ошириш бўйича техник иқтисодий асослар ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида шаҳар аҳолиси ҳамда саноат корхоналарини қамраб олган ҳолда оқова сувларни қабул қилиш ва тозалаш қуввати 2,6 баробарга оширилади. Бунда санитария-гигиена ҳамда экологик ҳолат яхшиланади, тозалаш тизимларининг замонавий автоматлаштирилган бошқарув ва назорат ускуналари жорий этилиб, иншоотнинг хизмат кўрсатиш самарадорлиги оширилади.

Шунингдек, “Жиззах” ЭИЗ ҳудудида кунлик қуввати 10 минг м3 оқова сув тозалаш иншоотини қуриш лойиҳаси асосий масала сифатида белгилаб берилган.

–“Жиззах” ЭИЗ ҳудудида 28 та йирик саноат корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар томонидан 2025 йилда 12,2 трлн сўмлик (вилоят жами саноатининг 45,5 фоизи) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган,– дейди Жиззах сув таъминот МЧЖ бош муҳандиси Фарҳод Кубаев. –2025-2028 йилларда яна 15 та янги лойиҳалар ишга туширилади. Жиззах шаҳридаги 350 та хусусий корхоналар ва 10 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари “Жиззах” ЭИЗ ҳудудидан ўтувчи марказий канализация тизимига уланган. Кунлик қуввати 30 минг куб бўлган ушбу оқова сув тозалаш иншооти фақат биологик усулда тозалашга мўлжалланган бўлиб, Жиззах шаҳридаги 30 дан ортиқ корхоналардан чиқарилаётган кимёвий оқова сувларининг тармоққа чиқарилиши чекланган. Қарорга асосан “Жиззах” ЭИЗ ҳамда мазкур ҳудудга яқин масофада фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари учун 1 та қуввати 10 минг м3 кимёвий оқова сув тозалаш иншоотини қуришга ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 100 млрд сўм маблағ ажратилди. Мазкур лойиҳани амалга оширилиши натижасида 30 дан ортиқ чекланган қувватдаги корхоналар фаолияти яхшиланиши ва 15 та янги лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига йилига 1,3 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади,  5 мингта янги иш ўринлари ва 50 млн доллар маҳсулот экспорт имконияти яратилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, «Янги Жиззах»–бу шунчаки қурилиш майдони эмас, балки вилоятнинг иқтисодий қиёфасини ўзгартирувчи стратегик нуқтадир. Бироқ, белгиланган кўрсаткичларга эришиш ижро ҳокимиятининг тезкорлиги ва шаффофлигига боғлиқ. Жиззах вилоятининг логистик жойлашуви (республика марказида экани) ва янги қарор билан берилган имтиёзлар ҳудудни яқин икки йил ичида «иқтисодий драйвер»га айлантириши учун барча заминлар мавжуд.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *