Япония мезбонлигида ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол баҳсларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бироз олдин «С» гуруҳининг 3-турида Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Нагоя шаҳридаги «Minato Soccer Field» стадионида ўтган учрашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги голларга Муҳаммадали Ўринбоева ва Нурлан Ибраимов муаллифлик қилишди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Кувайт ва Филиппин терма жамоалари ўзаро куч синашди. Баҳс 1:2 ҳисобида филиппинликлар фойдасига ҳал бўлди.

Шу тариқа, учинчи турдан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 9 очко билан «С» гуруҳида яққол пешқадамга айланиб, чорак финалга йўл олди. Вьетнам 4 очко билан иккинчи ўрин соҳиби сифатида 1/4 финал босқичига чиққан бўлса, Филиппин терма жамоаси эса 3 очко билан учинчи ўринда қолди. Кувайт эса 1 очко билан сўнгги ўриндан жой олди.
С.ЮСУПОВ.