Жиззах шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан “Йўл ҳаракати қоидалари билимдони” заковат интеллектуал ўйини ташкил этилди. 6-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган заковат ўйинида 4 та жамоа беллашди.
Мазкур мусобақа очилишида сўзга чиқганлар йўл ҳаракати қоидалари инсон хавфсизлигини таъминлашда муҳим эканлигини таъкидлаб, ўқувчиларга омад тилашди. Шундан сўнг, Заковат мусобақаси бошланди. Ҳар бир саволга бир дақиқадан вақт берилди. Жамоаларнинг қизғин ва бахс мунозарага бой фикрлаши уларнинг қоидаларни қай даражада яхши билишликларини акс эттирди.

Мусобақа ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини мустаҳкамлаш, уларда йўл ҳаракати маданиятини шакллантириш ҳамда йўлларда эҳтиёткорлик ва ҳушёрликни оширишда муҳим аҳамиятга эгадир. Вилоят ЙҲХБ маъсул ходимлари ҳамда мактаб ўқитувчиларидан иборат ҳаъкамлар ҳайъати ҳар бир саволга тўғри ва аниқ жавоб учун 5 баллдан баҳолаб боришди. Шунингдек, мусобақада йўл белгиларини тўғри жойлаштириш шарти бўйича ҳам жамоалар баҳоланди.
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини намоён этган ўқувчилар, Заковат мусобақаси якуний баллари билан таништирилиб, 1-2-3 ўрин ҳамда рағбатлантирувчи наминатция бўйича вилоят ЙҲХБ томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Мазкур мусобақада иштирок этган ўқувчилар йўл ҳаракати қоидалари ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш билан биргаликда ҳали ўрганиши лозим бўлган қоидалар ва йўл белгилари ҳақида ҳам кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Бу каби мусобақалар албатта ўқувчи ёшларнинг билимларини ошириш билан биргаликда уларнинг йўллардаги хавфсиз ҳаракатини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Сабоҳат ДАВЛАТОВА,
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот гуруҳи мутахассиси.