ОЛИС ҲУДУДЛАР БЎЙЛАБ

Суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб беришда узилишларга йўл қўймаслик  муҳим масала ҳисобланади. “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан олис ҳудудлардаги истеъмолчиларга  суюлтирилган газ   ўз вақтида етказилиб берилаяпти.

Ғаллаорол тумани  ҳудуди жиҳатидан йирик ва олис қишлоқлардан иборат. Оқтом маҳалласи  табиий газ етиб бормаган ҳудуд. Маҳалладаги истеъмолчилар суюлтирилган газ маҳсулотларидан фойдаланиб келмоқда. Аммо ҳамма истеъмолчилар ҳам ўз хавфсизлигини тўлиқ таъминлаган дея олмаймиз. Суюлтирилган маиший газ баллонларини тарқатиш  ва ўрнатиш жараёнида газ плита бўлса, дудбўрони мавжуд эмас. Ёки маиший газ баллонларининг турар жойи тўлиқ талабга жавоб бермаслиги газ таъминоти ходимлари томонидан тушунтирилди. Истеъмолчиларга бу борада тўғри тартибда ўрнатиш, газдан тежамкорона фойдаланиш юзасидан огоҳлантириш берилди.

Хусусан, Гулистон маҳалласи биносида жам бўлган аҳолига шу каби зарурий тафсиялар берилди. Шу куни истеъмолчиларнинг мурожаати ҳам эътибордан четда қолмади. Аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида ташкил этилган сайёр қабулда Назира Назарова маиший газ баллон ва ИД-карта сўраб мурожаат этган эди. Истеъмолчининг турмуш шароити ўрганилиб, унга “Ғаллорол тумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан қўшимча маиший газ баллони ажратилди, Ид-карта фаоллаштирилиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари  суюлтирилган газдан тўғри, оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида истеъмолчига  жойида тушунтирилиб,  кўрсатмалар асосида бўлган тарқатма маълумотлар тақдим қилинмоқда. Суюлтирилган газ хонадонларга хар ойда режа асосида етказиб берилмоқда.

 

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *