Шароф Рашидов туманида GM “Euroasia Motors” DC ёнидан “BYD Jizzax” сотув офиси қурилиши учун тамал тоши қўйилди. Бу воқеа ҳудуднинг автомобиль савдоси ва иқтисодий ривожланишига катта туртки бўлиши кутилмоқда. 5 йилдан ортиқ вақт давомида йилига 4 мингдан ортиқ автомобиль сотиш билан муваффақиятли фаолият юритаётган “Euroasia Motors” компанияси, энди BYD бренди билан янги офис очиб, ўзининг савдо тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Жиззах вилоятининг 5 та асосий туманини (Зафаробод, Зарбдор, Пахтакор, Арнасой ва Жиззах шаҳри) Тошкент шаҳри билан боғлайдиган ягона тўғридан-тўғри йўл орқали алоқада бўлиши, ушбу жойни автомобиль савдоси учун стратегик жиҳатдан муҳим қилади. “BYD Jizzax” сотув офиси эса ҳудудда транспорт воситаларига бўлган талабни ошириш ва автомобиль савдосини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Бу лойиҳа нафақат автомобиль савдосини кучайтиради, балки ҳудуднинг иқтисодий аҳволи ва иш ўринлари яратишда ҳам катта роль ўйнайди.
Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.
Ботир ҚУДРАТОВ (фото).