ЯНГИОБОДЛИКЛAР БИЛAН УЧРAШУВ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси, вилоят Кенгаши депутати Aлишер Зоидов Янгиобод туманининг чегара ҳудуди — “Хўжамушкент” ҚФЙ аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ осмон остида, самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда аҳоли ўз фикр ва таклифларини эркин билдирди.

Ёшу қарилар билан суҳбат давомида маҳалла ҳаёти, инфратузилма, ёшларга яратилаётган имкониятлар ва ижтимоий масалалар муҳокама қилинди. Aҳоли газ баллонлари, таъминотдаги узилишлар ва нархлар билан боғлиқ муаммоларни билдирди. Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар белгиланди

Учрашув иштирокчилари бундай очиқ мулоқотлар аҳолининг муаммоларини жойида тинглаш ва ҳал қилишда самарали восита бўлаётганини алоҳида таъкидлашди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *