Дўстлик тумани Манас маҳалласидаги “Silk expert processing” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят “Агропилла” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида “Ипак қурти боқишнинг 3–4-мавсумига киришиш” мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят ва туман ҳокимликларининг оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбарлари, туманлардаги “Агропилла” масъулияти чекланган жамияти масъуллари, пиллакорлар ҳамда пиллачилик кластерлари вакиллари иштирок этди.
Жорий йилда вилоят бўйича 1669 қути ипак қурти боқилиб, улар учун 40 та махсус инкубация хонаси ажратилди. Шунингдек, 3–4-мавсумда 300 қути ипак қурти боқилиши, натижада 900 нафар хотин-қизнинг меҳнат билан бандлиги таъминланиши кўзда тутилган.
Семинарнинг асосий мақсади — вилоятда пиллачилик мавсумининг 3–4-босқичини юқори савияда ташкил этиш ва хотин-қизларнинг мазкур йўналишдаги иштироки самарадорлигини оширишдан иборатдир.
З. ЭРГАШЕВ.