Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Эксплутация ва монтаж бўлими ходимлари томонидан янги ўқув йили бошланиши муносабати билан таълим муассасалари олдидаги йўл белгилари янгиланмоқда.
Хусусан, Жиззах шаҳридаги Сангзор маҳалласида жойлашган 2 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 1 та умумтаълим мактаби олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагида йўл ётиқ чизиқлари чизилди.
Саноқли кунлардан сўнг кўчалар болалар ва талабалар билан янада гавжум бўлади. Мақсад – болаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, йўл ҳаракати иштирокчилари орасида эҳтиёткорликни ошириш ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш.
Вилоятдаги барча мактаб ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари олдидаги пиёдалар ўтиш жойларини қайта чизиш ҳамда янги йўл белгиларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Сабоҳат Давлатова,
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ
Ахборот гуруҳи кичик мутахассиси, сафдор