ТАБИАТНИ АСРАШ – ИНСОННИ, ВАТАННИ АСРАШ ДЕМАК

Арнасойда “Табиатни асраш – инсонни, Ватанни асраш демак!” номли кўчма фото ва тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ўтказилди.

Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йилида ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик билими ва маданиятини янада юксалтиришга қаратилган кўчма фото ва тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Экологик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Либерал демократик партияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Кўргазма дастурига асосан ушбу экологик тадбир жорий йилнинг декабрь ойига қадар вилоятимиздаги таълим муассасаларида ўтказилиши белгиланган.

Бугун Арнасой туманидаги 8-умумтаълим мактабида ташкил этилган фото-кўргазма Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Асомиддин Мардиев, туман экология бўлими ходимлари ва Экологик партиянинг Арнасой туман кенгаши вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Асомиддин Мардиев фото ва тасвирий санъат асарларии ёшларни табиат ва экология ҳақидаги билимларини кенгайтириш, тасвирлар орқали экологик муаммоларни кўра билишга ва уларга қарши чоралар кўришга ундаши ҳақида гапирди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари кўргазмани қизиқиш билан томоша қилди. Шунингдек, кўргазма ташкилотчилари билан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *