Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси Шароф Рашидов туман бўлими ходимлари томонидан туманда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифлари тизимли равишда ўрганилмоқда.
Тадбиркор муаммосининг иш фаолиятига, кўламига таъсир этмасдан илож йўқ. Натижада маҳсулдорлик пасаяди, давлат бюджетига тушум, ишчиларнинг маоши камаяди. Турфа хил масалаларга ечим топиш мақсадида тадбиркорларнинг муаммолари тегишли корхона ва ташкилотларга йўналтирилиб, ечим топишга кўмаклашилмоқда.
Жорий йилнинг октябр ойи дастлабки ўн кунлигида ССП Шароф Рашидов туман бўлими томонидан тумандаги жами 37 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилиб, 15 та тадбиркорлик субъектининг муаммолари мавжудлиги аниқланди. 15 нафар тадбиркорларнинг муаммолари таҳлил қилиб кўрилганда 10 нафарининг асосий муаммоси молиявий масала, 3 та бошқа масалалар, 1 та ер масаласи ва 1 та солиқ масаласига тегишлилиги аниқланиб, муаммолар тегишли ташкилотларга Савдо-саноат палатаси томонидан назоратга олиниб, хат орқали йўналтирилди. Муаммолар ечимини топиш бўйича тегишли ташкилот ва идоралар билан палата ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

“JIZZAX INDUSTRIAL TO’QIMA” МЧЖ, “BMB AGRO PLUS” МЧЖ, “Bmb-Nrc Agrologistics” МЧЖ, “SAMANDARS SHOES”МЧЖлар ҳамда Шароф Рашидов туманидаги фаолият юритувчи бир қатор фермер хўжаликлари фаолиятидаги муаммолар ўрганилиш жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 июлдаги “Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-223-сон қарори мазмун моҳияти бўйича тушунтириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги кўрсаткичларини кўтариш бўйича корхона ҳисобчиларига тегишли тушунчалар бериб борилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларини муаммоларини ўрганиш жараёнида тадбиркорларга барқарорлик рейтинг кўрсаткичлари тоифаларига қараб тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорликлар шаклланиши ва бундан ташқари рейтинг кўрсаткичи юқори тадбиркорлик субъектларига айрим турдаги солиқ ва божхона божларига қўйиладиган имтиёзлар мавжудлиги хақида тушунчалар бериб борилмоқда.
Санжар ДОСТОНОВ,
ССП Шароф Рашидов туман
бўлими бош мутахассиси.