Мамлакатимизда ҳар бир соҳада олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштироки, хусусан, маҳаллада аҳолини бандлигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тўй маросимларни камчиқим тарзда ўтказиш ва маънавий муҳитни барқарорлаштириш, фуқаролар тотувлигини таъминлаш ҳамда ҳудуларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бошқа жамоат ишларидаги жонбозлиги учун
Бердиев Имамкул Бердиевич – Шароф Рашидов тумани “Қанли” маҳалла фуқаролар йиғини Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раисига
Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси “Кобальт” автомашинаси топширилди.

Имомқул Бердиев матбуотнинг яқин дўсти, жонкуяр жамоатчи мухбирларимиздан бири. Биз ҳам ушбу юксак эътироф билан Имом Берди бобони чин дилдан табриклаймиз.
Б.Қудратов (фото)