ФИДОЙИ ХОДИМЛАР ФАХРИЙЛАР САФИГА КУЗАТИЛДИ

Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси 3-газакомпрессор станциясида кўп йиллар давомида сидқидилдан меҳнат қилиб, корхона ривожига катта ҳисса қўшган тажрибали устоз ходимларни пенсияга кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Сариев Акмал техник жиҳозларни таъмирлаш хизмати чилангари, Қараев Фарҳод техник жиҳозларни таъмирлаш хизмати ускуначиси, Умаров Норбута назорат-ўлчов жиҳозларини таъмирлаш хизмати приборчиси вазифасида кўп йиллар самарали меҳнат қилишди. Уларнинг ўз вазифасига сидқидилдан ёндошиши, аниқ ва ўз вақтида қаратган эътибори аҳоли ва ташкилотлар, ижтимоий ҳимоя муассасаларини табиий газ билан узлуксиз таъминлашдек олий бурчни амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади.  

Улар ўз фаолияти давомида ҳалол меҳнати, юксак масъулияти ва касб маҳорати билан жамоа ўртасида катта обрў-эътибор қозониб, иш жараёни самарадорлигини оширишга муҳим ҳисса қўшдилар. Ўз билим ва тажрибаларини ёш кадрларга ўргатиб, соҳага дахлдор кўплаб шогирдларни тайёрлаганликлари ҳам эътирофга лойиқ.

Тадбир давомида устозлар хотира ва таассуротлари билан ўртоқлашдилар, ҳамкасблар, шогирдлари  миннатдорлик сўзлари ва самимий тилакларини билдирдилар. Бошқарма раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан устозларга эсдалик совғалари топширилди. 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *