“Юксалиш” ҳаракатининг Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Зиёли келажак” лойиҳаси доирасида Бахмал туманидаги 10-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига 34 турдаги 130 дан ортиқ бадиий ва маърифий китоблар тақдим этилди.

Ушбу ташаббус ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш, уларнинг билим ва тафаккурини бойитишга хизмат қилади.
Мазкур лойиҳа ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, китобхонлик муҳитини мустаҳкамлаш ва маърифатли жамиятни шакллантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.