ҚАБРИСТОНЛАРДА  ОБОДОНЛАШТИРИШ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг май ойини вилоятдаги мавжуд қабристонларни обод қилиш бўйича “Долзарб бир ойлик” эълон қилинди. Ойлик давомида олиб борилиши лозим бўлган ишларни тизимли ташкил қилиш ва мониторинг қилиб бориш бўйича вилоят штаби тузилди, ишчи гуруҳи таркиби аниқланди.

Қабристонларни обод қилиш бўйича амалга ошириладиган ишларга бош бўлишлари учун имом-хатиблар қабристонларга бириктирилди. Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармалари ва ҳамкорликда ҳудудлардаги муаммоли қабристонларга молиявий имкониятлари юқори бўлган корхона ва ташкилотларни бириктириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Мавжуд қабристонлар хатловдан ўтказилди. Улар фаол ва фаол бўлмаган тоифаларга ажратилди.

—Маҳалла уюшмаси  вилоят бошқармаси, ободонлаштириш бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилояти вакиллиги, вилоят олий таълим муассасалари билан биргаликда “Долзарб бир ойлик” давомида вилоятдаги мавжуд масжидлар, қабристонлар, зиёратгоҳларни нуронийлар, фахрийлар, маҳалла фаоллари, кўнгилли ёшларни ихтиёрий равишда жалб қилган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича хайрия тадбирлари ташкил этилди,—дейди дин ишлари бўйича қўмитанинг Жиззах вилояти бошқармаси бош мутахассиси Арслон Усмонов.

Вилоятимиздаги мавжуд қабристон, масжид, тарихий ёдгорликларни кўкаламзорлаштириш, уларни янада файзли ва обод масканга айлантириш мақсадида  23–24 май кунлари  304 та маҳалла ҳудудида жойлашган 536 та қабристонда ҳашар ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. Ушбу ишларга жами 146838 нафар аҳоли жалб қилинди.

Ҳашарда 1811 гектар ҳудуд ободонлаштирилди ва тозаланди. 491 та хонқоҳ тартибга келтирилди.100,9 км девор ва панжаралар таъмирланди ҳамда оқланди. 124,1 км ариқ ва зовурлар тозаланди. 5103 туп дарахтга шакл берилиб, оқланди. 64,1 км ички йўлаклар таъмирланди ва янгидан қурилди.

17005 та қабр тартибга келтирилиб, сувоқ қилинди. 491 та қабристон СЭС ходимлари томонидан дизенфекция қилинди.

Ҳашар тадбирларини ташкил этиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун жами 521,5 млн сўм маблағ маҳалла жамғармалари ҳисобидан,
2,4 млн сўм маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳамда 506,4 млн сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобидан сарфланди.

 Зоир КАЛОНОВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *