Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб тарихда қолмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз халқига йўллаган Янги йил табрикларида “Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир, деб таъкидлади.
Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда. Хусусан, бугунгача парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.
Ҳозирда юртимизда илм олиш учун барча шароитлар яратилган. Ёшларга, айниқса уларнинг замонавий билим олишига, эътибор кучайди. Нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, Юртбошимиз томонидан имзоланган 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори қабул қилиниб, қарорга асосан республикамизнинг барча ҳудудларидаги маҳаллаларида “ёшлар етакчилари” лавозимлари жорий этилди ҳамда ёшлар билан ишлашнинг мутлоқа янгича тизими жорий этилиб, маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларга Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 20дан зиёд ёрдам турлари берилиш белгиланди.
Қарорга асосан, Ёшлар ишлари агентлиги Ш.Рашидов туман бўлими томонидан бир қанча самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2024 йилнинг ўтган даври давомида “Ёшлар дафтари”да мавжуд 1772 нафар ёшларга (83,7 %) амалий ёрдамлар кўрсатилди. “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан 1 млрд. 976 млн. сўм маблағ ажратилиб, 191 нафар ёшлар иш билан таъминланди, 380 нафар ёшларга тўлов-контракт, 50 нафарига сафарбарлик чақируви резерви хизмати, 25 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун, 230 нафарига субсидиялар (меҳнат қуроллари) ажратилди, 4 нафарига турар жой ижараси тўловлари, 278 нафар ёшларга тиббий хизмат кўрсатиш, 324 нафар ёшларга янги имтиёз турлари бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳозирги ёшларимизни имкон қадар чет тилларини, айниқса, ғарб ва шарқ тилларини мукаммал билишларига аҳамият беришимиз даркор. Шу манода, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, ҳорижий тилларни мукаммал ўргатиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ҳомийлиги асосида жорий йилнинг май ойида “Қахрамон” маҳалласида барча замонавий қулайликларга эга бўлган “Ёшлар кутубхонаси” очилди. Кутубхонада ходимлар иш хонаси, инглиз ва немис тиллари, Шахмат-шашка, ИТ хоналари ҳамда 100дан зиёд бадиий китоблар кутубхонаси фаолият олиб бормоқда.
“Беш муҳим ташаббус” спорт тадбирлари доирасида “Маҳаллалар раиси кубоги” учун 17-30 ёш тоифасида ўгил болалар ўртасида ўтказилган “Гандболл” йўналишида “Совунгарлик” маҳалласи ёшлари Республика босқичида 2-ўрин, “Қўшкўприк” маҳалласи 22-30 ёш тоифасида қизлар жамоаси “Стритболл” йўналиши бўйича вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичида фаол иштирок этган, Бу каби ютуқлар туман миқёсида кўплаб жуда кўпдир.
Шу билан бир қаторда ёшларни ватанпарварлик рурҳида тарбиялаш, уларда она ватанга садоқат-ҳурмат туйғуларини шакиллантириш мақсадида вилоятда жойлашган ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда “Ёш ватанпарварлар 10-кунлиги” ҳарбий йиғинлари амалга оширилмоқда. Йиғин доирасида ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, ҳарбий қисм ҳаёти билан танишиш, вилоятдаги етук зиёлилар билан учрашувлар, тадбиркорлик фаолиятида кўплаб ютуқларга эришган мутахассислар ва бошқа соҳа ҳодимлари билан учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Ҳар бир ёш давлат муҳофазасида. Шу боис ҳам чет давлатларида таълим ва иш фаолиятларини олиб бораётган туман ёшлар билан мунтазам равишда алоқа ўрнатилган бўлиб, уларнинг мавжуд бўлса муаммолари ёки таклифлари бўлса инобатга олиниб, амалий кўмаклар бериб келинмоқда.
Солижон Файзуллаев
Ёшлар ишлари агентлиги
Шароф Рашидов туман бўлими бошлиғи