ЁЗ ОХИРИ ВА КУЗ КУЧЛИ ЭЛЬ-НИНЬО ТАЪСИРИДА БЎЛАДИ

Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ)нинг янгиланган прогнозида 2026 йил июнь–август ойларида Эль-Ниньо ҳодисаси бошланиш эҳтимоли 80% экани қайд этилган.
Ушбу ҳодисанинг камида ноябрь ойигача давом этиш эҳтимоли эса 90% га яқин ёки ундан ҳам юқори баҳоланмоқда.
Прогноз моделларининг аксарияти Эль-Ниньо камида ўртача кучли, эҳтимол эса кучли даражада ривожланишини кўрсатмоқда.
Тинч океанининг экваториал марказий ва шарқий қисмидаги денгиз юзаси ҳарорати (Эль-Ниньони мониторинг қилишда асосий индикатор ҳисобланувчи ҳудудда) Эль-Ниньо учун белгиланган чегара қийматларига яқинлашди
Эль-Ниньо ҳодисасининг кучли ривожланиши эҳтимоли мавжуд бўлиб, бу дунёнинг айрим минтақаларида қурғоқчилик ва кучли ёғингарчиликларнинг кучайишига, шунингдек қуруқлик ва океанларда аномал иссиқлик тўлқинлари хавфининг ортишига олиб келиши мумкин.(WMO: Prepare for El Niño)
Марказий Осиё учун бу каби феномен таъсирида жорий ёз ва кузда кучли (талофатли) ёғинлар кўп бўлиши, дим иссиқлар ортидан тез-тез чақмоқ, дўлли, яшинли кучли жала об-ҳаволар кўп бўлиши англанилади.

O‘zb Meteo

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *