BMB AGRO ДАЛАЛАРИДА ПОМИДОР ҲОСИЛИ ПИШИБ ЕТИЛДИ

Арнасой туманида жойлашган BMB AGRO далаларида помидор ҳосили пишди. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар ўзининг юқори самарасини берди.
Мўл ва сифатли ҳосилга эришишда BMB HOLDING илмий ходимлари ҳамда олимларининг ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос навларни танлаш ва яратиш бўйича олиб борган изланишлари муҳим аҳамият касб этди. Шунингдек, етук мутахассислар – агрономлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, экинларни турли зараркунанда ва касалликлардан ўз вақтида ҳимоя қилиш, замонавий суғориш тизимларидан фойдаланиш ҳамда илғор инновацион технологияларни жорий этиш натижасида юқори ҳосил етиштиришга эришилди.
Тез кунларда далаларда етиштирилган экологик тоза ва сифатли помидор маҳсулотларини йиғиб-териб олиш ишлари бошланади. Ушбу маҳсулотлар халқимиз дастурхонига етказиб берилиши билан бирга, экспорт бозорларига ҳам йўналтирилади.
Қишлоқ хўжалигида илм-фан ютуқлари ва замонавий технологияларни кенг қўллаш орқали юқори натижаларга эришилаётгани BMB AGRO фаолиятида яна бир бор ўз тасдиғини топмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *