1991 йил. Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди. Мустақиллик арафасида эса Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Келдиёровлар оиласида ўғил фарзанд – Элмурод дунёга келди.
Вақтлар ўтиб, Элмурод кадастр соҳасида ўз касбига садоқат ва фидойилик билан самарали меҳнат қилиб келаётган етук мутахассислардан бирига айланди.
Дарҳақиқат, Элмурод— мустақилилк билан тенгдош. Унинг ҳаёт йўли мамлакатимиз тараққиётининг сўнгги 35 йиллик даври билан ҳамоҳанг. Болалиги, ёшлиги, билим олишива касбий фаолияти мустақиллик йилларида шаклланган авлоднинг ўзига хос ҳаётий манзарасини намоён этади.
Элмурод олий маълумотли мутахассис сифатида кадастр соҳасида 9 йилдан буён меҳнат қилиб келмоқда.
“Мен кадастр соҳасини шунчаки касб деб билмайман. Бу соҳа кишига ўзига хос масъулият ҳиссини юклайди. Кадастр тизимида ҳам аниқлик керак, зеро, бу ҳалоллик ва юртдошлар манфаати билан боҳлиқ бўлган энг муҳим соҳалардан бири деб биламан, – дейди биз билан суҳбатда Давлат кадастрлари палатаси Ғаллаорол тумани филиали бош муҳандиси Дилмурод Келдиёров. – Иш фаолиятимни илк бошлаган кезларим менга устозлик қилган Абирқул Каримов биз танлаган касб ўта масъулиятли эканлигини, ер ва кўчмас мулк объектларига оид маълумотларни аниқлаш, ўлчов ва техник ишларни амалгша ошириш, ҳужжатларни шакллантириш ҳамда фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини таъминлашда мутахассиснинг олган билими ва кўникмалари муҳим аҳамият касб этиши ҳақида кўп бора таъкидлаган эдилар. Меҳнат фаолиятим давомида устозимдан ҳалол ишлашни ўргандим. Мустақиллик билан тенгдош эканлигимдан фахрланаман, мен учун бу катта шараф ва масъулиятдир.”.
Дарҳақиқат, Элмурод ва унинг тенгдошлари бўлган авлод юртимизда кўз кўриб қувнайдиган улкан ўзгаришлар, янгиланишлар ва муҳим ислоҳотлар муҳитида улғайдилар. Улар учун мустақиллик шунчаки оддий сана эмас, балки, бутун ҳаётлари билан қоришиб кетган тушунча десак, асло муболаға бўлмайди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Элмурод каби ўз касбига садоқат билан меҳнат қилиб келаётган мутахассислар фаолиятига назар ташлаш фақат ва фақат битта муҳим бўлган ҳақиқатни англатадики, у ҳам бўлса, Ватан тараққиёти, унинг гуллаб-яшнаши, нафақат улкан мақсадлар билан, балки ўзига бириктирилган топшириқни, вазифани ҳалол ва виждонан бажараётган ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари ҳиссаси билан шарафлидир.
Сайёра МАВЛАНОВА.