МАҲАЛЛАЛАРДА ҲАЁТ ҚАЙНАЙДИ

Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш давлат дастурларининг ижроси бўйича амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ташаббуси билан Ғаллаорол туманига пресс-тур ташкиллаштирилди. Пресс-тур иштирокчилари дастлаб “Қашқабулоқ” МФЙга ташриф буюришди.

—Қашқабулоқ, Обуз ва Қорақўйли қишлоқларидан таркиб топган фуқаролар йиғинимизда 7200 нафар аҳоли истиқомат қилади, —дейди маҳалла раиси Камол Эгамқулов. Ҳудудимизда 3 та мактаб, 2 та масжид, 1 та оилавий шифокорлик пункти жойлашган. Маҳалланинг асосий драйвери  деҳқончилик ҳисобланади.

Жорий йилда қашқабулоқликлар “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 4900 та овоз тўплаб, ғолиб чиқишди. Натижада 6,5 км. ички хўжалик йўлларига асфальт ётқизилди. Обуз қишлоғидан ўтган 1100 метр йўл давлат дастурига асосан таъмирланди.

— 64 та янги ҳовли маҳалланинг юқори қисмида жойлашган, — дейди Асқар Исоқов. —Анча йиллардан бери кўчаларимиз таъмирталаб аҳволда эди. Аҳоли абгор йўлдан бозорга, мактабга бориб келишда қишда лой, ёзда чангдан азият чекишарди.  Бугун кўчаларимиз асфальтлаштирилди. 7200 метр электр тармоқлари тортилиб, 180 та темир-бетон устунлар ўрнатилди. 2 километр  ичимлик сув тармоғи тортилди.

Ғафур Ғулом маҳалласида жойлашган кўп тармоқли болалар поликлиникаси 12000 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. ОАВ ходимлари қайта таъмирланган шифо масканидаги шароитларни кўздан кечирдилар. Айни пайтда 55 нафар врач, 35 нафар ҳамшира, 5 нафар кичик тиббиёт ходимлари меҳнат қилаётган муассасада 10 та кундузги даволаш хоналари ҳам ташкил этилган.

Пресс-тур иштирокчилари Бахт маҳалласида қад кўтараётган турар-жой массивларида бўлишди. “Сайфин Сити” МЧЖ қурувчилари томонидан 40 хонадонга мўлжалланган 2 та беш қаватли уй барпо этилмоқда. 50 нафар қурувчилар томонидан барпо этилаётган мазкур турар-жойлар калити кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга  янги йил байрами арафасида топширилади.

—”Agro In vitro” МЧЖ томонидан  лойиҳа қиймати 100 млрд.сўмни  ташкил қилувчи “Инвитро” лабораторияси ва замонавий иссиқхона барпо этиш лойиҳаси амалга оширмоқда, —дейди туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бош мутахассиси Мусобек Сайдазимов.  – 2024 йилнинг II чорагида ишга тушиши режалаштирилган иншоотда иш қизғин. Лойиҳа ишга тушгач,    10 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳани амалга ошириш учун Нидерландиянинг “Gakon Netafim” компанияси билан замонавий иссиқхона ташкил этиш ва “Vivitek B.V.” компанияси билан “Инвитро” лабораторияси учун  ускуна ва жиҳозлар етказиб бериш учун шартномалар имзоланган.

Бугунги кунда лойиҳа доирасида офис биноси ҳамда 2 та музлатткичли омборлар қуриб битказилди. 2 гектар ер майдонда замонавий иссиқхона барпо этилмоқда.

Пресс-тур иштирокчилари шунингдек, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан ҳам танишдилар.

 

Зоир ТУРСУНҚУЛОВ.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *