Вилоят ИИБ Патрул-пост хизмати ротаси 1990-1997 йилларда Жиззах шаҳар ИИБ ички ишлар бўлими таркибида ташкил этилган бўлиб, бўлимнинг эски маъмурий биносида жойлашган эди. Рота 2 та взвод ва “Омончилар” гуруҳидан иборат, улар ихтиёрида бор-йўғи 3 та – “УАЗ” ва “Нива” русумли автомобил бўлган. Ходимлар “Виола” русумли елкада осиб юришга мўлжалланган катта рация алоқа воситаларидан фойдаланишар, хизмат кийими собиқ иттифоқ давридаги формали кийим-бош бўлиб, фортупия, шинел, голифе шим кийишган.
Бугун вилоятда патруль-пост хизмати замонавий талаблар асосида шаклланган, юксак жанговар тайёргарликка эга, тезкор ва мобил куч сифатида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим бўғинига айланди. Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Ғаллаорол ва Зомин туманларида ППХ саф бўлинмаларининг ҳар кунлик хизмати осойишталикни ишончли қўриқлашга қаратилган. Тезкор вазиятдан келиб чиқиб, ўрта ҳисобда 107 нафар ходим 13 та пиёда ва 17 та автопатруль йўналишида хизмат олиб бормоқда. Ушбу хизмат механизми орқали жамоат тартиби ишончли таъминланаётир.
Ю.Сайдалиев