ЎСМИРЛАРИМИЗ ФЛАГ ФУТБОЛ ЧEМПИОНИ

Жиззах Политехника институтида  U-15 ёш тоифасидаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида флаг-футбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Уч кун давом этган беллашувларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар майдонда ўз маҳорати, тезкорлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намойиш этди.

Андижон, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан жами 10 та жамоа иштирок этган мусобақада ҳар бир учрашув ўзига хос кураш ва муросасиз рақобат остида кечди. Ёш спортчилар учун бу нафақат совринли ўринлар учун кураш, балки ўз имкониятларини республика миқёсида намоён этиш, тажриба орттириш ва рақиблар билан куч синашиш майдони ҳам бўлди.

Қувонарлиси, мезбон вилоят вакиллари мусобақани юқори натижалар билан якунлади. Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Жиззах жамоаси барча рақибларидан устун келиб, бош соврин — Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Андижонлик ёш футболчилар иккинчи, Фарғона вилояти вакиллари эса учинчи поғонадан жой олди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳам вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар муносиб ўйин кўрсатди. Якуний натижаларга кўра, Фарғона вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, мезбон жамоа вакилалари кумуш медаллар билан тақдирланди. Андижонлик қизлар эса кучли учликни якунлади.

Худойберди ЗИЁТОВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *