Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан таълим муассасаларида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Фанларни ўқитишда мутлақо замонавий услублардан фойдаланиш талаб этилиб, амалиёт хоналари ташкил этилмоқда.
Жумладан, Зарбдор касб-ҳунар мактабида мана шундай имкониятларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган маънавий-илмий ҳафталик ўтказилди. Унда “Тирик организмларнинг озиқланишига кўра турлари” мавзусидаги кўргазмали дарс ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Бугунги педагоглар мавзуни тушунтириш, ёздириш ва ёдлатиш билангина фаолият юрита олмайди, — деди биология фани ўқитувчиси Нафиса Субанова. — Шу боисдан таълим даргоҳимизда тез-тез амалиёт соатлари уюштирилади. Ушбу очиқ дарс барча мавжуд организмларнинг тириклик ҳолати бир-бирига нечоғлик боғлиқ эканлиги, бу боғлиқликнинг инсонлар ҳаётига ижобий ва салбий таъсирларига қаратилди. Мақсад, ёшлар орасида экологик маданиятни кенг тарғиб этиш, уларнинг атроф муҳитга бўлган муносабатларини янада соғломлаштиришдир. Ҳафталик якунида билимдон ва интизомли ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди.
Шоира СУВОНОВА,
Зарбдор касб-ҳунар мактаби услубчиси.