ВОҲА БЎЙЛАБ…

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН

     Зарбдор туманидаги корхона, ташкилот раҳбарлари, таълим муассасалари директорлари, тадбиркорлар, бозор мамурияти, маҳалла фаоллари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари иштирокида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ахолининг радикаллашувини олдини олиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман маҳаллаларида маҳаллий аҳоли ва айниқса ёшлар ўртасида турли хил жиноятлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарларининг ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилотларида бозор ҳудудларида, тадбиркорлик обектларида диний ижхтимоий вазиятни соғломлаштиришлиги учун керакли кўрсатмалар берилиб иштирокчилар учун “Тинчлик қадри” номли видеоролик намойиш қилинди.
Шунингдек туман ҳудудида ташкилотлар кесимида 4 та ишчи гуруҳ тузилиб, улар ўз иш фаолиятларини бошлашди.

 

ЁШЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

     Конституция ижросини тўлиқ ва тўғридан-тўғри таъминлаш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифасидир.

Шу муносабат билан вилоят прокуратурасининг ходимлари томонидан Жиззах шаҳридаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Конституцияни ўрганамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда  Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар, қўлга киритилаётган ютуқларимизнинг бош омили эканлиги ва Конституция нормалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

 Ўз мухбиримиздан

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *