ХИЗМАТЛАР ВА САВДО

Туманда молиявий (121,3 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш (123,3 фоиз) ҳамда  таълим соҳасидаги (102,5 фоиз) хизматлар улуши сермаҳсул бўлди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида энг юқори савдо хизматлари 68724,5 млн. сўмлик бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқариш физик ҳажм индекси 121,3 фоизга тўғри келди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида чакана савдо товар айланмаси 199,8 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 102,8 фоизни ташкил қилди.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасида (умумий овқатланишни қўшган ҳолда) 1,1 млрд. сўмни ташкил қилди ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 0,6 фоизни ҳосил қилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 24,7 млрд. сўмга етди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 12,4 фоизга етди.

Умумий товар айланмаси ҳажмининг 174,0 млрд. сўми савдо фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобига тўғри келди. Ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмидаги улуши 87,0 фоизга тенг бўлди. 

 

 

М.ЭШАЛИЕВ,

Мирзачўл тумани статистика бўлими

етакчи мутахассиси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *