Мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин. Мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аҳоли мурожаатларини имкон қадар ижобий ҳал этишимиз, улар кўнглида кадастр соҳаси ходимларидан розилик ҳиссини уйғотишимиз керак.
Бахмал тумани, Оқтош ҚФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Шаҳноза Бойжигитованинг қилган мурожаати Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармаси Бахмал тумани филиали мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаатда Ш. Бойжигитова унинг номига тўққиз сотих ер майдони бирикиб қолганлиги боис болалар нафақа пули олишида муаммоларга дуч келганлигини билдириб ўтган эди.
Мурожаатни ўрганиш давомида фуқаро Ш. Бойжигитовага тегишли бўлган уй-жойининг умумий ер майдони аслида 0.02 гектар эканлиги маълум бўлди. Мурожаатчи номига нотўғри киритилган уй-жойнинг ер майдони “Кўчмас мулк-3” дастури орқали ўзгартириб берилиб, мурожаат ижобий ҳал қилинди.
Худди шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармаси Бахмал тумани филиалига Сарой МФЙ, Сарой қишлоғидаги хонадонларнинг бирида истиқомат қилувчи Жаҳонгир Ибрагимов ўз хонадони ва “Шўртан-Сирдарё” биринчи тоифали магистрал газ қувури ўртасидаги масофага аниқлик киритиб беришни сўраб мурожжат қилади. Фуқаро Ж. Ибрагимовнинг мурожаати филиал мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида турар жой ва “Шўртан-Сирдарё” биринчси тоифали магистрал газ қувурининг ўқигача бўлган масофа 366 метр эканлигига аниқлик киритилиб, мурожат ижобий ҳал этилди.
Кўриниб турибдики, мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор. Инсон тақдирига эса масъулият билан қараш лозим.
Бекзод Қосимов,
Давлат кадастрлари палатаси
Жиззах вилояти бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассис