БЕЗГАК – вақти-вақти билан тутадиган иситма хуружлари билан таърифланадиган ўткир юкумли касаллик булиб, хуружлар пайдо бўлиши қонунияти, безгак қўзғатувчисининг ривожланиш циклига тўғри келади. Безгак-Анофелес (безгак) чивининиг чақиши орқали юқадиган, совқотиб қалтираш, тана ҳароратининг кўтарилиши, жигар-талоқнинг зарарланиши ва камқонлик билан кечадиган ўткир юқумли касаллик. Уни плазмодий деган паразитлар қўзғатади. Уларнинг асосан 5 та тури фарқланиб, факат микроскоп остида кўриш мумкин. Улар инсон қонида яшаб, кўпаяди ва қизил қон таначаларида жойлашиб, сўнг парчалайди ҳамда қон ишлаб чиқариш, асаб, юрак-қон томир ва организмнинг бошка тизмлари иш фаолиятига таъсир кўрсатади. Касаллик манбаи бемор одам ва паразит ташувчи, тарқатувчилари эса анофелес авлодига мансуб чивинлар ҳисобланади.
Безгакниг тўртта шакли мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда улардан иккитаси: plasmodium falsfarium, plasmodium vivax чақирадиган уч кунлик безгак эътиборга молик. Қолган икки тури (турт кунлик ва овали безгак)нинг Марказий Осиё шароитида сакланиб қолиш эҳтимоли йўқ. Чивин оркали соглом одам қонига ўтган безгак касаллигини қўзгатувчи паразитлар споразоид босқичида ярим соатдан камроқ вақтда қонда айланиб юради ва жигар ҳужайраларида чўкиб гепатоцидлар ичига киради.
Безгакнинг клиник белгилари, биринчи навбатда, иситмалаш, титраш, терлаш, ҳолсизлик бўлиб, унга қўшимча анемия, гепотомигалия, спленомегалия кабилар хам кузатилади. Касалликнинг оғир ёки енгил ўтиши қондаги жинссиз паразитларнинг миқдорига боғлик. Касалликнинг таркалиши табиат омиллари билан чекланган ва у фақатгина ўтказилиши мумкин бўлган ҳудудлардагина учрайди. Юқишниг уч хил тури фарқланади: табий-безгак чивини чақиши оркали, сунъий-жинссиз паразитлар тутувчи қоннинг инокуляцияси оркали, вертикал- онадан болага, туғиш даврида онанинг бир миқдор қони бола қонига тушади.
Касалликнинг яширин даври тропик безгакда энг қисқа 7 кун, уч кунлик безгакда эса 10 кун бўлиб, бу кўрсаткичлар безгак мавсуми элементларини ҳисоблашда ишлатилади. Кўпинча тропик безгакда яширин давр 10-12 кун, уч кунлик безгакда эса 14-16 кун бўлади. Ундан ташқари, уч кунлик безгакда 5 ойдан 12 ойгача чўзилувчи узоқ яширин давр ҳам бўлиши мумкин.
Безгакнинг бирламчи ташхиси клиник ва эпидемиологик маълумотларга асосан, якуний ташхис эса коннинг калик-томчи усулида текшириб плазмолийлари топилганда ва юқа суртма асосида безгак қўзгатувчининг тури аниқлангандан сўнг қўйилади.
Чивин чақишдан ҳимояланиш чоралари
Безгакдан ҳимояланишнинг самарали усули зоопрофилактика бўлиб, унда чивинлар кўпаяётган сув ҳавзаси билан тураржой бинолар орасида молхона ёки қўйхона қурилади. Бунда ҳайвонлар чивинларнинг кўп қисмини ўзига жалб қилиб, уларнинг турар жой биноларига учиб киришини кескин камайтиради. Шунингдек, вактинчалик сув хавзалари ва ботқоқликларни мунтазам равишда тозалаш, сув ҳавзаларида чивин қуртлари билан озикланадиган гамбузия балиғини кўпайтириш, хоналар ва сув ҳавзаларига инсектицидлар билан ишлов бериш ҳам самара беради. Бу ишни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳамда дезинфекция станцияси ходимлари амалга оширади. Бундан ташқари, безгак ўчоқлари мавжуд ҳудудларда хизмат олиб борилаётган касаллик бўйича эпидемиологик нохуш давлатларга хизмат сафарига кетаётган ходимларга профилактик максадда дори воситаларини бериш муҳим. .
Эсда тутинг!
Фақатгина ўз вақтида ва тўғри даволаниш орқали касалликнинг олдини олиш мумкин. Иссиқ иқлимда жойлашган мамлакатларга кетишдан аввал, албатта, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлига бўлимининг шифокорлари билан безгакнинг олдини олиш чоралари тўғрисида маслаҳатлашинг !
Меҳриниса Абдухаликова
Жиззах шаҳар СЭО ва ЖС бўлими паразитология лабораторияси мудири.