Шифокорлар нонушта организм учун муҳим эканини таъкидлашади. У куннинг илк таоми сифатида организмни тўйинтаради. Бизда кўпчилик тухум ёки сут маҳсулотларини ейишга одатланган бўлса, баъзилар овқат емаса “ичи чиқмайди”. Jizzaxnews турли давлатларда нонуштага нима истеъмол қилишлари ҳақида маълумотлар тўплади.
Ҳиндистон. Бу давлатда таомнома бой ва хилма-хил эканини биласиз. Нонушта таркиби давлатнинг ҳудудига қараб фарқланиши мумкин, масалан жануб ва шимолда бошқача. Ҳаттоки эрталабки таом бўлса ҳам аччиқ ва сабзавотли таомларни хуш кўрадилар. Чай, ҳиндлар чойни шундай атайдилар, нонушта учун севимли ичимлик. Роти ва доса каби нон маҳсулотлари турли йогурт ва мевали чутнейслар билан бирга тайёрланади. Ўткир зираворланган картошка, гуруч, сабзавотлар ва начинкали панкейклар ҳам севимли. Нонушта таомномаси бойлигидан қай бирини танлашни ҳам билмайди одам.
Испанияда ҳам нонушта муҳим, аммо бироз оддий. Танлов тортилла, мазали тухумли қуймоқ ва картошка, зайтун мойили қотирилган нон, баъзан дудланган чўчқа гўштидан иборат. Иссиқ шоколад ва чуррос – қандолат маҳсулоти ёш болалар ва ўсмирларнинг севимли егулиги. Ҳа-я, сутли эспрессо аччиқ қаҳваси ҳам рўйхатда бор. Татиб кўрсангиз ҳафсалангиз пир бўлмайди.
Уэльсда қовуриб тайёрланган маҳсулотлар – тухум, сосиска, гўшт, лавербрид нонушта учун тайёрланади. Сўнгги таом қайнатилган денгиз ўтларидан тайёрланади. Мазали тонгги таом соғлик учун ҳам фойдали.
Япония таомлари жаҳон бўйлаб машҳур бўлиб, нонушта ҳам бундан мустасно эмас. Нонушта енгил бўлиб, ёғсиз қовурилган балиқ, мисо шўрваси, хом тухум билан тайёрланган гуручдан иборат. Шошиб турганлар учун қотирилган нон ва яшил салат яхши танлов. Кўк чой ва кофе афзал ичимлилар ҳисобланади.
Бу рўйхат яна ва яна давом этиши мумкин. Унутмангки, нонушта куннинг илк таоми бўлиб, кун бўйи танангизга қувват беради. У кун тартибининг илк босқичи ҳисобланади. Қанчалик шошманг, эрталабки нонушта учун вақт ажратинг.