CТРЕСС ҲАҚИДА НИМА БИЛАСИЗ?

Аксарият одамлар стресс нима эканлигини билишларини айтишади. Аммо психолог ва шифокорлар учун буни аниқлаш жуда қийин бўлган, чунки стресснинг кўплаб кўринишлари мавжуд.

 

Тадқиқодчилар бизнинг танамиз стрессга қандай муносабатда бўлишини ўрганишди. Стресс чоғида юрагингиз қандай тез уриб бошлашини сезасиз,  тер томчилари пайдо бўлади, ҳатто сўзларингизни унутиб қўясиз. Аммо стрессни бошдан кечирганимизда ўзимизни қандай ҳис қилишимизни билиш стресснинг ўзини ва сабабини тушунтирмайди.

 

Яна бир гуруҳ олимлар стрессдаги инсонларни кузатишди ва уни  келтириб чиқарадиган ҳодисалар, вазиятларни кўриб чиқдилар. Ёмон тест кўрсаткичи ёки безовта қилувчи шовқинларнинг барчасини стрессга сабаб бўлади. Ҳатто ёқимли воқеалар ҳам стрессни келтириб чиқариши мумкин экан. Қарангки, байрамни режалаштириш ёки янги иш бошлаш худди директорнинг кабинетига чақирилганидек стрессли бўлиши мумкин. Демак, стресс ҳам салбий, ҳам ижобий ҳодисалар туфайли юзага келиши мумкин.

 

Хулоса қилиб айтганда, одамларнинг воқеани талқин қилиш усули стрессга бой ёки стрессиз вазиятни пайдо қилади. Ушбу талқин қилиш жараёни “баҳолаш” деб аталади, одамлар вазиятни қандай баҳолашлари ёки ҳукм қилишларига қараб, уларни стрессли деб ҳисоблашлари мумкин ёки йўқ.

 

Одамларни вазиятни стрессли деб баҳолашига нима мажбур қилади? Жавоб  таҳдид ёки қийинчиликнинг кўринишига боғлиқ. Инсоннинг фаровонлигига таҳдид, оромини бузувчи ёки қийинчилик туғдирадиган ҳолатлар стрессни келтириб чиқаради. Шу билан бирга бу ҳолат ҳаммада ҳар-хил эканлигини ҳисобга олиш керак. Ким учундир стрессли бўлган ҳолат бошқа биров учун оддий ҳол бўлиши мумкин. Ҳаммаси вазиятни қандай баҳолашимизга боғлиқ. Бундан ташқари, бугун бизни стрессга олиб келадиган нарсалар бошқа вақтда стрессга олиб келмаслиги мумкин. Ва аксинча, бир пайтлар ҳеч қандай стресс келтирмаган нарсалар энди қайғули бўлиши бўлиши мумкин.

 

Стресс тушунчасига шу тарзда ёндошсак, умумий таъриф келиб чиқади: стресс – бу таҳдидли ёки қийин туюладиган ҳолатларга миядаги жавобдир.

 

ЎзЖОКУ 3-босқич талабаси Диёра ЭШҚУЛОВА тайёрлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *