“Кунчиқар мамлакат” номи билан танилган Япония ўзига хос маданияти, бетакрор тили, меҳнаткаш аҳолиси билан ном қозонган. Унинг ўзига хослиги шундаки, асрлар ўтса-да, ўзининг кўп минг йиллик анъаналарини сақлаб келмоқда, шу билан бирга замонавий илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшяпти. Қуйидаги Япония ҳақидаги қизиқарли маълумотларни Сиз билан бўлишамиз.
1. Япония пайдо бўлганидан то ҳозирги кунга қадар император авлодлари томонидан бошқариб келинадиган ягона мамлакатдир. Япон сулоласида мамлакат мавжудлиги даври мобайнида умуман узилиш бўлмаган. У милоддан аввалги 711 йилдан бери мавжуд.
2. Японияда шундай шаҳарлар борки, қишда совуқ тушиб, қор ёғганида кўчалардаги йўлкалар иситилади, Бироқ шаҳарда истиқомат қилувчиларнинг уйлари истилмайди. Натижада мазкур шаҳарда яшовчи ҳар бир инсон ўз уйини ўзи иситишга мажбур бўлади.
3. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлишига қарамай, кўплаб “энг-энг” деган номга сазовор бўлган нарсаларга эга. Мисол учун, мамлакатда Диснейнинг энг қиммат боғ аттракционлари ва энг баланд тоғлар, энг йирик йўловчилар ўтиш жойи, дунёдаги энг катта ва жаҳон стандартлари бўйича энг ривожланган метрополитен тизими мавжуд.

4. Японияда аёллар учунгина мўлжалланган метро вагонлари мавжуд.

5. Мамлакатда чекувчи инсонларга нисбатан оддий қаралади. Бу ерда аэропорт ва темирйўл платформаларидан ташқари ҳамма ерда чекиш мумкин.
6. Япон тилидаги асосий иероглифлар бир вақтнинг ўзида иккитадан тўрттагача бўлган бўғиндан иборат бўлади, Бироқ ўн учта бўғиндан иборат ягона “ханетокаватогаханареруото” иероглифи ҳам бор. У суякдан ажралаётган танадан келаётган овозни тасвирлайди.
7. Япон тили мулойимлик бўйича (!) тўртта даражага бўлинади. Бошланғич – сўзлашув тили, кейин ҳурмат, кейин мулойим, ундан кейин эса тўртинчи даража ўта мулойим тил келади. Кўпинча эркаклар тилнинг суҳбат шаклидан фойдаланадилар, аёллар эса мулойим шаклини қўллайдилар.
8. Япония аҳолиси дельфинларни истеъмол қилади. Уларнинг фикрига кўра, у мазалироқ бўлиб, балиқ гўштига ўхшамайди. Ундан шўрва пиширилади, кусияки кабобини тайёрлайдилар ёки хомлигича истеъмол қилаверадилар.
9. Фужи тоғлари Хонгю Сенген деб номланган синтоизм ибодатхонасига тегишли. Мазкур жой 1609 йилда унинг мулкига айланган. Ибодатхонада ўша кўп йиллик инъом келишувини сақлайдилар, унинг қонунийлиги 1974 йилда суд томонидан тасдиқланган.
Нима деб ўйлайсиз, Япония биз билмаган қанча тилсимларга эга экан-а?…
Озода АБДУМЎМИНОВА тайёрлади.
ЎзМУ Жиззах филиали 3-босқич талабаси.