Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқин орада сайёрамизда янги пандемия пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди.
Экспертлар хулосасига кўра, оғир геморрагик иситмани келтириб чиқарувчи Марбург вирусидан ўлим даражаси ўта юқори — 90 фоизга тенг.
Ҳозир Африка қитъасининг Руанда давлатида мазкур патология билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Маълум билишича, инфекция одамларга кўршапалаклардан юқиши мумкин. Қолаверса, инфекцияга чалинган беморлардан ажраладиган биологик суюқликлар билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали ҳам фаол тарқалади.
Марбург вируси Эбола сингари ўта юқумли бўлиб, ҳозирча тасдиқланган даво муолажалари мавжуд эмас. Қолаверса, бу хасталикка қарши вакциналар ҳам яратилмаган. ЖССТ маълумотларига кўра, аломатлар тўсатдан бошланади ва бемор юқори тана ҳарорати, кучли бош оғриғи ҳамда безовталикдан азият чекади.
Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда Марбург вируси Гана ва Экваториал Гвинея мамлакатларида ҳам рўйхатга олинган эди