ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ОНЛАЙН ТИНГЛАНДИ

Арнасой туманининг “Ғолиблар” ШФЙдаги маданият саройида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Эргаш Салиевнинг аҳоли билан оммавий қабули бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси  билан ҳамкорликда ўтказилган қабулга вилоят ва туман сектор раҳбарлари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари таклиф  этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига 2024 йилнинг 2-чораги давомида туман аҳолисидан  1601 та мурожаат келиб тушган.  Ҳар бир мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди. Мурожаатларнинг 726 таси  ижобий ҳал этилган бўлса, 581 тасига асосли ҳуқуқий маълумот берилган.  Қолган мурожаатлар эса вақт талаб қилгани учун ўрганилмоқда.

Туманда аҳоли мурожаатларининг ўсишини олдини олиш ва муаммоларни  жойида ҳал қилиб, фуқароларнинг давлатдан розилигини таъминлаш максадида  сектор раҳбарлари, давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларининг маҳаллаларга бориб 200 дан ортиқ аҳоли билан  юзма-юз мулоқоти   ташкил этилди.

Жумладан, вилоят ва туман сектор раҳбарларининг оммавий сайёр қабуллари тасдиқланган режа жадвал асосида ўз вақтида ўтказилиши Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинганлиги натижасида  режалаштирилган 119 та  сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари  ўтказилди. Биргина  туман сектор раҳбарларининг   сайёр қабулларида   2120 нафар аҳоли вакиллари иштирок этди. 575 та  турли масалалардаги мурожаатлар  Халқ қабулхонаси томонидан Президент Виртуал қабулхонасига “ssq”-индекси билан киритилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди. Бунда  Халқ қабулхонаси  томонидан  мурожаат муаллифлари  билан қайта мулоқот  қилиш орқали масалаларни  ҳақиқатда ҳал этилганлиги мониторинг қилиниб, қабул натижадорлиги ошириб  борилди.

        Маданият марказида бўлиб ўтган вилоят ҳокимининг  оммавий қабули  дастлаб онлайн шаклда ташкил этилди. Шу куни Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик, Пахтакор, Фориш, Шароф Рашидов туманлари Халк қабулхоналарига вилоят ҳокимига мурожаати бор фуқаролар таклиф қилиниб, уларнинг  мурожаатлари онлайн тингланди.  Жумладан, Арнасой туманидан энг чекка олис 55 км. узоқликдаги   Чўлқувар маҳалласидан онлайн тарзда Фурқат  Эшназаров  соғлигини тиклаш масаласида вилоят раҳбарига мурожаат килди. Мурожаат Халк кабулхонаси томонидан назоратга олинди.

     Аҳоли билан сектор раҳбарларининг видеоконференциал алоқа воситаси орқали  мулоқот қилиши фуқароларнинг ортиқча вақт, маблағ сарфлаб  узоқ масофаларга сайёр қабулга боришларига ҳожат қолдирмади.

Гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилган сайёр қабулда 61 нафар фуқаронинг 72 та масаладан иборат мурожаати тингланди.

Жумладан, Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи Амангул Хидирова фарзанди Орифжонни жарроҳлик амалиёти учун 80 миллион сўм ёрдам сўраб вилоят ҳокимига қилган мурожаати ижобий ечим топди. Гулбаҳор маҳалласида истиқомат қилувчи Шаҳноза Исаева янги ҳовлиларда яшовчи 12 та хонадон учун ичимлик сув тармоғи тортиб беришни сўраб қилган мурожаати ҳам қаноатлантириладиган бўлди. Тинчлик маҳалласи ҳудудидаги Олтин водий кўчасини таъмирлаш бўйича аҳолидан тушган мурожаат ўрганилиб, уч километр йўл шағаллаштирилади.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят ва туман ҳокимларига вазифалар белгилаб берди.

Зоир ТУРСУНҚУЛОВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *