САЙЛОВ ОЛДИДАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилган 553 та участка сайлов комиссияларининг раислари, раис ўринбосарлари ҳамда котиблари учун ўқув- семинар тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Ҳудудий тренерлар томонидан иштирокчиларга ушбу сиёсий жараённинг конституциявий-ҳуқуқий асослари, сайлов тизимидаги янгиликлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, сайлов комиссиялари бинолари, овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овоз бериш кунига тайёргарлик, халқаро ва маҳаллий кузатувчилар ҳамда ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича батафсил тушунча ва маълумотлар берилмоқда.

Шунингдек, МСКнинг қарорлари билан қўйиладиган талаблар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилмоқда.

Округ ва участка сайлов комиссияларининг раис, раис ўринбосари ва котиблар семинар-тренингларда ўзлаштирган билим ва кўникмалари асосида дастлабки синовдан ўтказилмоқда.

Фориш туманида ташкил этилган 57 та участка сайлов комиссиялари раис, раис ўринбосари ва котиблари синови натижаларига кўра, барча ўқув қатнашчилари етарли даражадаги маълакага эга бўлганликлари қайд этилди. Синовлар ва баҳолаш  компьютер дастурларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Биринчи босқичда вилоятдаги сайлов участкаларининг 712 нафар раис, раис ўринбосари ва котиблари учун ўқув семинарлари ташкил этилиб, 711 нафари тест синовларини топширди. Шундан 560 нафари 90-100 балл, 146 нафари 80-89, 4 нафари 70-79, 1 нафари 70 балл тўплади.

 

Асад МУСТАФОЕВ

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *