Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таЪминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-411-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дори воситалари учун дорихоналар томонидан тақдим этиладиган харид чеки солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда дори воситаларининг чакана референт нархларига нисбатан қўйилган устамалар юқори деб топилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан ўтказилган текшириш якунига кўра маъмурий баённома расмийлаштириш орқали ҳуқуқбузардан белгиланган (МЖтК-164-моддаси) тартибда жарима ундириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги 2647-сонли қарорига мувофиқ, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилади.
Жиззах вилоят Рақобат бошқармаси томонидан 2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 1 апрелга қадар Қўмитанинг“FAIR TECH” ягона ахборот тизимига улгуржи дорихоналар бўйича 25 та ва чакана дорихоналар буйича 81 та ҳолатда ўрганиш ўтказилди. Истеъмолчилар томонидан бир неча турдаги дори воситалари харид қилинганда чакана референт нархларига нисбатан қўйилган устамалар юқори сотилганлиги аниқланди.
Ушбу дорихоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси талаблари бузилишига олиб келувчи аломатлар кузатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 164-моддасига мувофиқ, хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик белгиланган.
Мазкур кодекснинг 164-моддаси биринчи-учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим.
Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш натижарига кўра, 25 та улгуржи дорихонага нисбатан иш қўзғатилмасдан ҳудудий бошқарманинг расмий огоҳлантириш хатлари юборилди. Дорихоналар томонидан ихтиёрий равишда белгиланган муддатларда 101,4 млн сўм маблағ қўмитанинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилди. Шунингдек, вилоят ҳудудидаги 81 та чакана дорихоналардан140,2 млн сўм маблағ қўмитанинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилди. 1194,4 млн сўм маблағ 11 516 истеъмолчи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинди.
Илҳомжон ОЛТМИШЕВ,
Жиззах вилоят Рақобат бошқармаси бошлиғи ўринбосари