Жиззах шаҳридаги “IT-Park” мажлислар залида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини рақамлаштириш имкониятлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди субсидия маблағлари доирасида ташкил этилган тадбир “Юксалиш” ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг вилоят бўлинмалари ҳамкорлигида ўтказилди.
Семинарда ННТлар фаолиятини замонавий ахборот технологиялари асосида самарали ташкил этиш, рақамлаштириш орқали ташкилотлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамиятдаги таъсирини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ННТлар учун махсус рақамли платформаларни жорий этиш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда ННТлар фаолиятида онлайн платформалардан фойдаланиш, электрон ҳисоботлар юритиш, грант ва ижтимоий буюртмаларни рақамли шаклда тақдим этиш бўйича тизимли ёндашув зарур. Хусусан, ngo.gov.uz платформасидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, ННТ ходимлари учун рақамли саводхонлик бўйича семинарлар ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Семинарда сўзга чиққан мутахассислар Ўзбекистонда ННТларни рақамлаштириш имкониятлари ва ҳуқуқий асослари, грант лойиҳаларини электрон тизимда тайёрлашдаги афзалликлар, шунингдек, ННТларда рақамли билимлар ва кадрлар салоҳиятини ривожлантиришнинг аҳамияти хусусида алоҳида тўхталишди.
Тадбир якунида ННТ вакилларига ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, ахборот технологиялари соҳасини чуқур эгаллаш ва уни ўз фаолиятида самарали қўллаш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси