СИНОАТЛАРГА БОЙ ЮНОНИСТОН ОШХОНАСИДАН БИР ШИНГИЛ

Грецияга саёҳатни оддий деб атаб бўлмайди. Бу ажойиб мамлакатга келиб қолганингизда, сизни гўзал соҳиллар, ўта илиқ денгиз, маҳаллий аҳолининг  меҳрибонлиги ва… тенги йўқ таомлар ҳайратда қолдириши аниқ.

Маҳаллий ошхона жуда хилма-хил. Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуд ўз шоҳона таомларига эга. Сизнинг эътиборингизни бир қатор жуда мазали юнон таомлари рўйхатига қаратмоқчимиз.

Маҳаллий фаст-фуд

Греция туб аҳолисининг омади чопди, бизда урф бўлган хот-доглар уларда кичик ҳажмдаги кабобларга алмашган ва унинг номи “Сувлаки”. Бу таомга талаб катта, уни ҳеч қанақасига ҳатто энг машҳур ресторанда тайёрланадиган гамбургер билан таққослаб бўлмайди. Бу таомни тайёрлашда кўпинча зайтун ёғида маринадланган, устига лимон шарбати, орегано, қалампир ва бироз туз сепилган қўй гўштидан фойдаланилади.

Ажойиб «Мезе»

Шунчаки “ мезе” ни танласангиз Греция ошхонаси билан энг қисқа муддатда танишишингиз мумкин. Бу таом нимадан иборат? Асосий таркибий қисмларини ўзида мужассамлаштирган катта товоқдан. Унга қуйидаги маҳсулотлар киради: – сувли зайтунлар, – машҳур пишлоқ “фета”, – турли хил сабзавотлар, – “долмадес” таоми, – ширин котлетлар, – тефтели, – сабзавотлар (фаршланган кўринишда), – турли хил қайлалар, – денгиз маҳсулотлари

Хушбўй «Мусака»

Бақлажонли таомлар – грек ошпазларининг энг зўр таомларидан бири. Эътиборни айнан “мусака” да тўхтатишимиз мумкин. Бу гўшт, бақлажон ва картошкали, сариёғ қайла қўшилган қаватли таом. Бу таомни қабул қилганингизда, сиз очлик ҳисси бошқа безовта қилмаслигини ва бошқа бирор нарсани буюришга ҳожат йўқлигини тушуниб етасиз.

Пишлоқлар хима-хиллиги

Сиз иложи борича кўпроқ пишлоқ турларини татиб кўришингиз шарт ва лозим! Ажойиб “фета” нинг 12 хили бор. Пишлоқ маҳсулотларини нафақат мустақил таом сифатида, балки бошқа маҳсулотлар билан биргаликда, масалан, “хориатики” салати (биз уни “греческий” деб биламиз) билан истеъмол қилиш мумкин. Пишлоқ маҳсулотларининг ҳаваскорлари маҳаллий пишлоқни қовурилган тарзида тайёрланиш услубидан ҳайратда қолишади. Уни ёки клярда, ёки бирор бир соус билан ёки шунчаки лимон қўшиб тайёрлашади.

 

Грекча йогурт

Бу йогуртни тайёрлаш рецепти бошқа халқдан олинганини биласизми? Лекин грек ошпазларига бу факт ҳақида ҳеч ҳам эслатманг – хафа бўлишлари мумкин. Энг таниқлиси ва талабгирини “цатсики” ёки “дзадзики” деб аташади.

Денгиз маҳсулотлари (грилда тайёрланган)

Бу ердаги туб аҳоли грил услубида денгиз жониворларини пишира олиши сизга маълумми? Денгиз маҳсулотларининг сифати ва тозалигидан гумон қилмаса ҳам бўлади. Кўпгина кафе ва ресторанларда меҳмонларга аквариум ичидан исталган балиқни танлаш ва уни ўша заҳоти грилда пишириш имконияти берилади.

Диёра ИСРОИЛОВА тайёрлади,

ЎзМУ Жиззах филиали 3-босқич талабаси. 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *