ЎЙИНДАН ЎТ ЧИҚМАСИН!

 Юртдошларимиз Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлашга чоғланмоқдалар. Аммо, шу кунларда ён-атрофимизда пиротехника воситаларининг овози кўпайиб қолгани дилни хира қилаяпти. Ушбу воситалар болаларнинг соғлиғига зиён етказиб, ҳатто ҳаётига хавф солаётгани кўпчиликни ташвишлантирмоқда. Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан пиротехника воситалари билан боғлиқ қонунбузарликларга чек қўйилмоқда. Шу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати  бош продюсери Бахтиёр ТОҒАЕВ мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди:

— Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Жиззах шаҳрининг Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Л.нинг 4 минг 200 дона пиротехника воситасини сақлаётгани аниқланди ва ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

   Худди шундай, Шароф Рашидов туманидаги Нурафшон маҳалласида яшовчи мактаб ўқувчиси С.Т. 104 дона пиротехникани сақлаётгани маълум бўлди. Бундан ташқари, Тоқчилик маҳалласида яшовчи яна бир вояга етмаган ўқувчидан ҳам 6 минг дона пиротехника воситалари ҳужжатлаштириб олинди. Шариллоқ маҳалласида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган фуқаро А.Ш. Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ маҳалласи ҳудудида 14 дона пиротехника воситасини сотаётганда, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.  Шунингдек, Молтоб қишлоғида яшовчи 2006 йилда туғилган ўқувчининг ёнидан ҳам 165 дона кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситаси топилган. 

      Дўстлик туманида ўтказилган тадбирда 8-синф ўқувчиси О.Т. ҳам ёнида 55 дона пиротехника воситасини сақлаётгани аниқланди. 

        Ички ишлар органлари ходимлари Зарбдор туманидаги Оқбулоқ маҳалласида яшовчи, 2008 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси Н.Б.нинг 60 дона пиротехника воситасиларини чўнтагида олиб юрганини аниқлашди ва тегишли ҳужжатлар расимийлаштирилди. Унинг маҳалладоши бўлган 8-синф ўқувчиси ҳам 600 дона, Зомин туманининг Миришкор маҳалласида истиқомат қилувчи яна бир 9-синф ўқувчиси ҳам 220 дона пиротехникани сақлаётгани маълум бўлди.

     Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳозирда терговга қадар текширувлар олиб борилмоқда.

 

   В.ҒАЙБУЛЛАЕВ,

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *