Вилоятимизда газ таъминотини куз-қиш мавсумига тайёрлаш қизғин олиб борилмоқда. Жараёнда ер ости газ қувурлари ер устига чиқарилиб, табиий газ босимини бир меъёрга келтириш мақсадида қўшимча тармоқлар тортилмоқда, деб хабар беради “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.
Бугунги кунда Жиззах вилоятида жами 303 596 та истеъмолчи бўлиб, уларнинг 300 571 нафари аҳоли ва 3 025 нафари улгуржи истеъмолчи ҳисобланади. Аҳоли истеъмолчиларнинг 173 113 нафари табиий газдан, 127 458 нафари суюлтирилган газдан фойдаланиб келишмоқда
Ушбу истеъмолчиларга 5 926,7 км газ қувури, 4 594 та газ тақсимлаш пункти ҳамда 136 032 та маиший газ баллони ҳизмат қилмоқда.

Ўтган куз-қиш мавсумида табиий газ таъминотида юзага келган муаммоли ҳолатлардан хулоса қилиниб, 57 та маҳалладаги 19,6 минг аҳоли хонадонинг газ таъминоти яхшиланди.
Вилоятдаги 168,297 мингдан ортиқ аҳоли ҳонадонлари АСКУГ тизими билан тўлиқ қамраб олинди ва 65,3 минг ҳовли уйларнинг газ таъминоти икки босқичлига ўтказилиб, технологик йўқотишлар ҳажми 295,4 млн. куб метрга қисқартирилди.

Туман ва шаҳарлар 52 та йирик ҳудудларга ажратилиб, 102 та ҳисоблагичлар ва модем қурилмалари ўрнатилди ҳамда “онлайн” мониторинг қилиш имкони яратилди.