ҲАШАРДА 55 МИНГ НАФАРДАН ОШИҚ ЁШЛАР ҚАТНАШДИ

Тўйлар, байрамларни атроф муҳитни тозалаш, боғ ва хиёбонларни тартибга келтиришдан бошлаш халқимизда анъана бўлиб қолди. Энг азиз, энг улуғ байрам – Мустақиллик кунини муносиб кутиб олишга ҳозирлик кўраётган вилоятимиз аҳли ҳам  эрта тонгдан умумхалқ ҳашарига отланди.

Вилоятимиздаги 309 та маҳалла, 20100дан ошиқ корхона, ташкилот ва муассасалар жамоаларида меҳнат барами кўтаринки руҳда бошланди.

— Умумхалқ ҳашари ҳар бир маҳаллада белгиланган режа асосида бошланди. Биз маҳаллалардан 121 500 нафар юртдошларимизнинг бу ҳашарда иштирок этишини тахмин қилгандик. Лекин ҳашарчилар сафида 55000 нафар шижоатли ёшларни кўриб, улар сони кўзда тутилганидан ҳам кўплигига ишонч ҳосил қилдик, -дейди Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси раҳбари Бахтиёр Соатов.

Ҳашар давомида 181,7 гектар ерда ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилди. 199 та қабристонлар тозаланиб, тартибга келтирилди.

2451 та кўчалар тозаланиб, таъмирланди, дарахтларга шакл ва ишлов бериш ишлари бажарилди. Ногирон ва ўзгалар ёрдамига муҳтож юртдошларимизнинг 184 та уйлари таъмирланди.

566,5 тонна чиқиндилар ташиб кетилди. Бунинг учун корхона ва ташкилотлар томонидан 100дан ошиқ техника воситалари ажратилди.  Кўчаларни равонлаштириш, ичимлик суви, электр ва газ тармоқларини инспекция кўришдан ўтказиш, зарурларини таъмирлаш чоралари кўрилди.

Икки кун давом этадиган ҳашар мобайнида тез орада бошланадиган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Маҳалла фаоллари томонидан дарахт кўчатлари, бута ва гуллар экиладиган майдонлар харитаси тайёрланиб, масъуллар белгиланди. .

Асад МУСТАФОЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *