ИЛОН ТАБИАТ ҚЎЙНИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Кеча ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган “Кўлвор илон сотилади” мазмунидаги эълон экология жонкуярлари эътиборидан четда қолмади. Жамоатчилик саъй-ҳаракати билан эълон мазмуни Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бошқармаси масъулларига етказилди.

Бугун Фориш тумани экология инспекцияси ходимлари фуқаронинг уйида сақланаётган кўлвор илонни холислар иштирокида табиат қўйнига қўйиб юбордилар. Фуқарога табиатга зарар етказмаслик ва турларни сақлаб қолишга ҳисса қўшиш юзасидан тушунтириш берилди.

Маълумот учун. Куни кеча Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан 24 нафар жамоатчи экология назоратчилари ўқитилиб, сертификатлар топширилди.

Жамоатчилик назорати – катта куч.

 

 

 

Муқаддас Сапарова.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *