ПАСХА БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Ўтган шанбадан якшанбага ўтар кечаси бутун православ дунёси буюк насроний байрамларидан бири – Пасхани нишонлади. Шу куни Жиззах шаҳридаги Николай Чудотворец православ черковида байрам маросимлари бўлиб ўтди. Бу ерда имонлилар Раббий Масиҳнинг тирилишини улуғлашди.

Пасха – православ насронийларининг энг улуғ байрами ҳисобланади. Муқаддас китобларда ёзилишича, ушбу кунда Исо Масиҳ ўлимидан 40 кун ўтиб  қайта тирилган. Рамзий маънода ушбу кун сотқинлик, жоҳиллик устидан қозонилган ғалаба куни ҳисобланади. Ушбу кун черковларда ўтказилаётган ибодатлар ҳам байрамона руҳда ўтади. Байрам маросимида Жиззах шаҳри  черкови иерейи (раҳбари) Николай ота дунёнинг барча имонлиларини, шунингдек бутун Епархия ва минтақамиз паришионларини ёрқин Пасха байрами билан табриклаб, барчага сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳамжиҳатлик тилади. Кейин у Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл, шунингдек, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити, Марказий Осиё Метрополитан округи раҳбари Викентийнинг Пасха байрами муносабати билан йўллаган  табригини ўқиб эшиттирди. Хусусан, Владика Викентий мамлакатимизнинг барча насронийларини Муқаддас Пасха байрами билан табриклар экан, уларга тинчлик-хотиржамлик, ризқ-барака, ўзаро ҳамжиҳатлик ва барчага меҳр-муҳаббат тилади.

Туни билан давом этган ибодатлардан сўнг Пасха рамзи бўлган ширинликлар тарқатилиб, барча йиғилганлар бир-бирига самимий табриклар ва совғалар улашди.

 Наталья БЕСЕДИНА.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *