“ШАРҚ” ВА “АЪЛО” БРЕНДЛАРИ БИЛАН

Пахтакор тумани марказида фаолият кўрсатаётган “Пахтакорсифатёғ” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасининг фаолият кўрсатаётганига 13 йилдан ошди. Лойиҳа қуввати суткасига 120 тонна чигитни қайта ишлаш имкониятига эга корхонада айни пайтда иш қизғин. Ишлаб чиқариш бўлимларига хорижнинг замонавий дастгоҳлари ўрнатилгач, маҳсулот тури ва сифатида кескин бурилиш бўлди.

—Ҳозир  суткасига 250 тоннага яқин чигитни  қайта ишлаш имкониятини берувчи энг илғор дастгоҳлар ёрдамида иш унумдорлигига эришилди,֫—дейди МЧЖ раҳбари Раҳмат Қуролов.

170 нафар маҳаллий ёшлар ва хотин-қизлар меҳнат қилаётган корхонада кунига чорва моллари учун асосий озуқа саналган 100 тонна шрот, 70 тонна шелуха ишлаб чиқарилмоқда. Корхона тўлиқ куч билан ишлаганда эса 35-40 тонна пахта ёғи қайта ишланмоқда. Жамиятда ишлаб чиқарилган сифатли пахта ёғи маҳсулоти вилоят  товар хом ашё биржаси орқали савдога чиқарилиб, республикамизнинг барча ҳудудларига етказилмоқда. Пахта ёғи 1, 2, 3, 5 литрлик елим идишларга қадоқланиб, “Шарқ”, “Аъло” ҳамда “Пахтаёғ” брендлари остида сотувга чиқарилаётир.

Яқинда корхонага Хитой Халқ Республикасидан 713000 АҚШ долларилик янги экстракция линияси келтирилиб, ўрнатилди. Янги ишга туширилган линия кўмагида суткасига 200 тонна пахта кунжарасидан ёғ ажратиб олиш имконияти яратилди. Бунинг натижасида корхона яна қўшимча 30 нафар маҳаллий ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Зоир ЭРГАШЕВ.

Ботир ҚУДРАТОВ (фото)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *