БОҒДОН ФОРИШ КЎРКИГА АЙЛАНДИ

 “Боғдон” МФЙда роппа-роса икки ой олдин “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ишлари бошланган эди. Қисқа муддатда барча идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллада яшовчи аҳоли бирлашиб, хонадонлар ва кўчаларни обод қилди.

Ўтган 60 кунда 4 км ичимлик суви тармоғи тортилди,1,2 км. йўллар таъмирланди. 5,2 км. ариқ ва каналлар тозаланди ҳамда бетонлаштирилди. 1 та мактабгача таълим ташкилоти ва 2 та мактаб жорий таъмирланди.   1267 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

4 декабрь куни эрта тонгдан “Боғдон” МФЙда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бошланди.

Хусусан, “Саломатлик учун беш минг қадам” оммавий юриш марафони ўтказилди. Унда Боғдон маҳалласи аҳолиси, туман ҳокимлиги мутасаддилари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари, ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган фуқаролар иштирок этишди.

Шу куни Боғдон маҳалласида жойлашган 1-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

 Конституция ҳафталиги доирасида Боғдон маҳалласида жойлашган маданият марказида “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.  Тадбирда “Обод хонадон” кўрик танлови ғолиблари, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларида фаол қатнашган фуқаролар, иншолар танлови, шахмат мусобақаси ғолиблари тақдирланишди.

“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастурида фаол иштирок этган соғлиқни сақлаш ва экология ходимларига ҳам соҳавий кўкрак нишонлари топширилди.

    Элдор  УРУШБАЕВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фориш туманидаги  халқ қабулхонаси мутахассиси  

                            

 

 

 

 

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *