“МАДАНИЯТ КАРВОНИ” ЖИЗЗАХДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан “Маданият карвони” шаклида вилоятимизнинг Мирзачўл ҳамда Бахмал туманларида галаконцерт дастури ташкил этилди. Унда Сардор Мамадалиев, Воҳиджон Исоқов, Дилфуза Раҳимова ва Азизбек Муродов каби Ўзбекистон давлат филармониясининг таниқли санъаткорлари минглаб кексаю ёш авлод вакилларига мусиқий кайфият улашишди.

– Мазкур маданий тадбирлар кўп миллатли ҳалқимизни юртимиз мустақиллиги ва осойишталигини қадрлашга, асраб-авайлашга, бир тану-бир жон бўлиб тараққиёт йўлида дадил одимлашга ундамоқда, — дейди вилоят маданият бошқармаси матбуот хизмати котиби Холмурод Нурматов. — Бугун ёшларимизнинг илм-фанда, спорт мусобақаларида, иқтисодий йўналишларда эришаётган ютуқлари замирида мана шундай руҳлантириш тарғиботларининг ўрни бор, десам муболаға бўлмайди.

Концертга ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар кенг жалб этилди. Мирзачўл туманидаги 27-сон маданият маркази, Бахмал туманидаги истироҳат боғида жам бўлган томошабинлар эстрада хонандаларининг оҳанграбо овозига жўр бўлишиб, қўшиқлар куйлашди, рақс тушишди.

Гулчеҳра ХИДИРОВА.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *