ЗОМИНДА ТОЗАЛИК ВА ОЗОДАЛИККА БАРЧА МАСЪУЛ

Вилоятимизда “Тозалик ва озодалик” ойлиги доирасида амалий ишлар давом этмоқда. Бунда “Эко-сфера” МЧЖнинг Зомин тумани бўлими томонидан олиб борилаётган ишларни таъкидлаш лозим.

Туман ҳудудини чиқиндилардан тозалаш учун бириктирилган махсус техника воситалари, шунингдек, 5 дона мотороллер ёрдамида тўпланган чиқиндилар мунтазам равишда олиб чиқилиб, чиқинди полигонига олиб бориб жойлаштирилмоқда. Энг муҳими, чиқинди ташишга мўлжалланган мотороллерлар чиқинди полигонига яқин бўлган маҳаллаларга бириктирилган. Маҳалла аҳолиси хонадонларида ҳосил бўлган қаттиқ ва маиший чиқиндилар мунтазаб равишда йиғиб олиняпти.

Қолаверса, туманда чиқиндиларни қабул қилишга мўлжалланган 5 та эко-шохобчаларда чиқиндилар сараланган ҳолда қабул қилиниб, чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилмоқда.

Мазкур санитар тозалаш корхонаси томонидан ишлар тизимли ташкил этилгани боис, ҳудудларда чиқиндилар йиғилиб қолмаяпти. 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *