Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев Мирзачўл туманида ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбириди иштирок этди. Тадбирда Жиззах вилояти сув хўжалиги тизим ташкилоти раҳбар ва ишчи-ходимлари қатнашишди.
Дастлаб тумандаги «Тошкент» МФЙ ҳудудидаги П–8 канали 210-пикетида павлония, олма, гилос ва терак каби мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ерга қадалди. Шундан сўнг «Ипак йўли» МФЙ ҳудудидаги ПР–8 канали 63-пикетида ҳам кўчат экиш ишлари давом эттирилди.

Тадбир доирасида 7000 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Шунингдек, туман ҳокимлиги мажлислар зали биносида вазир ўринбосари томонидан навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабулда Сирдарё–Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи М.Турдибоев, Жиззах вилояти сув хўжалиги ташкилот раҳбар ва ишчи ходимлари, тадбиркорлар, шунингдек, фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда сув хўжалиги тизимида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар томонидан турли ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Вазир ўринбосари Рустам Қаршиев ҳар бир мурожаатни жойида ўрганиб, зарур тушунтиришлар берди. Натижада 7 нафар фермернинг мурожаати ижобий ҳал этилди, 2 нафар мурожаатчининг мурожаати эса назоратга олинди.
Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан тегишли ташкилот раҳбарларига қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаатларнинг ижросини қатъий назоратга олиш, уларни ўрганиб чиқиш ҳамда натижалари бўйича фермер хўжаликлари раҳбарларига ёзма жавоб хатларини тақдим этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.