ЖИЗЗАХЛИК ВЕЛОСПОРТЧИЛАР ШОҲСУПАДА

Жиззах шаҳридаги велодромда велоспортнинг “BMX-REYSING” йўналиши бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мамлакат кубоги баҳсларида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 300 га яқин велоспортчилар яккалик ва жамоавий йўналишларда ғолиблик учун кураш олиб борди.

Якуний натижаларга кўра, воҳамиз шарафини ҳимоя қилган  Хуршид Исматуллаев ва Барчиной Холмуродовалар катталар ўртасидаги баҳсларда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.  Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда мос равишда Фатхулла Хайруллаев ҳамда Шаҳрам Ҳикматуллаев марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, ғолибликни қўлга киритишди.

Мусобақанинг иккинчи кунги дастуридан ўрин олган “Жамоавий пойга” йўналишида  вилоятимиз велоспортчиларидан иборат жамоалар уч марта шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олишга муваффақ бўлишди.  

Ғолиблар таъсисчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Юсуф САЙДАЛИЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *