Маҳаллаларда хонадон ва кўчаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш орқали “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича маҳалла раисларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, тизим ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда намунали маҳаллалар доирасини кенгайтириш, ўз фаолиятида ютуқларга эришаётган маҳалла раислари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида “Обод хонадон”, “Обод кўча ва “Обод маҳалла” кўрик-танлови ўтказилмоқда.
“Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда ташкил этган танловнинг қуйи, яъни, маҳалла босқичлари ниҳоясига етди. Жумладан, Пахтакор тумани марказидаги Самарқанд маҳалласининг ҳам энг обод кўча ва обод хонадони аниқланди. Низом шартларига мувофиқ баҳоланганда маҳалладаги Ибн Сино кўчаси “Энг обод кўча”, Ёқубовлар хонадони эса “Энг обод хонадон” деб топилди.
Танлов якунида энг обод кўча ва энг обод хонадон эгаларига ташкилотчиларнинг ташаккурномалари топширилди. Танловда аҳоли билан манзилли ишлаш, аёллар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчиликнинг олдини олишда фаоллар, маҳалла еттилиги билан самарали иш олиб бориши юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, бу даврда аҳолининг хушёрлигини ошириш юзасидан тарғиботни кучайтириш масаласида келишиб олинди.
Исфандиёр ИШОНҚУЛОВ,
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси
Жиззах вилояти бошқармасининг
ахборот хизмати раҳбари.