Бугун Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Назира Мухторова ҳамда бир қатор мутасаддилар иштирокида “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик!” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Жиззах шаҳридаги 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатиб келаётган маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, ижтимоий ходимлар ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъуллари иштирок этишди.
Вилоятимизда “Зўравонликка қарши 16 кун” шиорида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, юристлар, ички ишлар ходимлари, психологлар ва маҳалла фаолларининг фикрлари тингланиб, жамиятимизда тазйиқ ва зўравонликни олдини олишга доир таклиф ва тавсиялар белгиланди.
Гулчеҳра ХИДИРОВА.