Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида гандбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг якуний тўртинчи тур баҳслари бўлиб ўтди.

Бир ҳафта давом этган ушбу мусобақада 7 та жамоа айлана тизимида ўзаро курашга киришдилар. Якуний натижаларга кўра, қиз болалар ўртасидаги баҳсларда Сирдарё вилояти жамоаси жами 48 очко тўплаган ҳолда мамлакат чемпионига айланди. Вилоятимиз гандболчилари эса иккинчи ўрин билан кифояланган бўлса (45 очко), наманганлик қизлар кучли учликдан жой олди (42 очко).

Ўғил болалар беллашувида эса Наманган вилояти жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Кейинги ўринларни мос равишда сурхондарёлик ва андижонлик гандболчилар эгаллашди.
Юсуф САЙДАЛИЕВ.
Шерзод Эгамқулов (фото).