НОҚОНУНИЙ ДОРИ АЙЛАНМАСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Жиззах вилояти ИИО ходимлари Жиззах шаҳрида ўтказган тезкор тадбирида кучли таъсир қилувчи дорилар билан боғлиқ қонунбузарлик фош этилди.

Заргарлик маҳалласида ҳаракатланаётган фуқародан холислар иштирокида дори воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Тадбирда ушбу шахс дори воситаларини Тошкент шаҳрида яшовчи Н.Қ. дан 2 миллион 240 минг сўмга сотиб олганлиги аниқланган.

Мулоқот давомида Н.Қ. 4 қути, ҳар бирида 60 тадан жами 240 дона капсула кўринишидаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида олиб кетаётганлигини маълум қилган. Дори воситалари далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштирилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *